Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
07 Июнь 2021
4053Жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкентнинг Олмазор туманида Lacetti иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 22:40 да Олмазор тумани А. Қодирий кўчасида юз берган. Бухоро вилоятилик 1996 йилда туғилган Шамшод Қ. ишончнома асосида Lacetti (давлат рақами 80 Q 454 DA) автомобилини бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда – 1986 йида туғилган Андижон вилоятилик Аброр М. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, жорий йилнинг 2 июнь куни Аброр М. ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
LiveБарчаси