Тошкентда Lacetti турган жойида ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 27 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Lacetti русумли автомобиль турган жойида ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 08:35 ларда туманнинг “Янги умид” МФЙ 2-ҳудуд 46-уй орқа қисмида ҳаракатсиз турган Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.

“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда. Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг