Тошкентда Lacetti газ трубасига бориб урилди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 6 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасорой туманида Lacetti машинаси бошқарувни йўқотиб, газ трубасига бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 03:50 ларда Яккасарой тумани Муқимий кўчасида Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, газ трубасига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Cobalt йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг