Тошкентда курьерни урган пранкерлар жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
29 Май 5659 1 дақиқа
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда етказиб бериш хизматида ишловчи йигитни урган зўравоннинг видеоси тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Маълум қилинишича, видеодаги томоша аслида аввалдан бир-бирига таниш бўлган икки шахс томонидан обуначи йиғиш учун ўйлаб топилган қўштирноқ ичидаги пранк бўлиб чиққан. 1994 йил Сурхондарё вилояти Шеробод туманида туғилган шахс Абдухолиқ исмли шериги билан пранк мақсадида видео олган. Шундан сўнг улар видеони Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган.
“Бунақа “серёзний”лашиб кетишини билмадик. Бу видео жуда “серёз”лашиб кетди. Қилган видеоларимиздан, қилган ишларимиздан афсусдамиз”, дейди пранк муаллифи.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ички ишлар органлари томонидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқ, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб этувчи маҳсулотларни тайёрлаш, намойиш этиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Шу каби қилмиш учун қонунчиликда фуқароларга нисбатан 165 миллион сўмгача жарима жазоси назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган – ҳайит байрамида ота ўз фарзандини уриб, майиб қилгани айтилган видео юзасидан аниқлаштириш ва муносабат билдирилган эди.
Live
Барчаси