Тошкентда кўп “свет” ўчирилаётганига баҳона борми?

Жамият

image

Сўнгги ойларда Тошкент шаҳридаги электр узилишларининг катта қисмини соҳа мутасаддилари куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасидаги режали таъмирлаш ишлари билан изоҳламоқда. Хусусан бугун, 18 июль куни айни сабаб билан пойтахтнинг 3 та туманидаги айрим МФЙлар электр тармоғидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилган эди. Булар: 

•  Учтепа тумани: “Оқ масжид” ва “Хуршид” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;

•  Яккасарой тумани: “Ракатбоши” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

•  Яшнобод тумани: “Баҳор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали таъмирлаш ишлари туфайли  мазкур ҳудудларни электр таъминотидан вақтинчалик узиб қўйган. Шунингдек, масъуллар узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун маҳаллий аҳолидан узр сўраган.

Одатда бу каби ҳолатлар жамиятнинг матбуот хизмати томонидан бир кун аввал эълон қилиб бориларди. Бироқ бугун, 18 июль куни Юнусобод туманидаги 3- ва 8-кварталлар, Эски Юнусобод, Элнур, Амир Темур кўчалари, 17-квартал (саноат зонаси) ва 10-кварталда (Исломобод маҳалласи) электр таъминоти 2 соатга тўхтатилган. Фақат 17-кварталда электр таъминоти 2 соатга бормай қайта тикланган. Туман электр тармоқлари корхонаси 110 кВ лик электр узатиш линияларининг юкланганлик даражаси ортиб кетганини маълум қилган. 

“Маълумки, ҳаво исиб кетганлиги натижасида электр энергиясига бўлган талаб ортиб жойлардаги мавжуд паст кучланишли электр узатиш қурилмаларида аварияли узилиш ҳолатлари юзага келмоқда. 

Хусусан, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон” маҳалласи Зебинисо кўчаси ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи ТP-1322-сонли трансформатор пунктида юкламанинг ортиб кетиши натижасида қисқа туташувида ёнғин содир бўлган”, дейилган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг