Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади
Жамият
−
20 Февраль 2023
4033Тошкент шаҳрида ҳукумат томонидан кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади. Бу Ўзбекистон Ревпубликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-табирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Қайд этилишича, кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш учун Тошкент шаҳрида махсус давлат муассасаси ташкил этилади. Унга ер участкалари тўғридан-тўғри ажратилади. Кейинчалик бу автотураргоҳлар профилини ўзгартирмаслик шарти билан тадбиркорларга берилади.
Автотураргоҳлар қурилиши республика ва маҳаллий бюджет даромадларининг режадан орттириб бажарилган қисмидан тенг улушларда молиялаштирилади. Биринчи босқичда транспорт воситалари оқими юқори бўлган 4 та манзил танлаб олинади.
Кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш бўйича лойиҳа Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь