Тошкентда кучли шамол туфайли дарахт автомобилнининг устига қулаб тушди (видео)

Жамият

image

Бир қанча ижтимоий тармоқларда дарахт “Матиз” автомобилининг устига қулаб тушгани акс этган видео ва суратлар тарқалди. 

Маълум бўлишича, 22 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Сўгалли ота кўчасида (Алгоритм мавзеси яқинида) кучли шамол натижасида катта дарахт қулаб тушган. Дарахт унинг ёнида тўхтаб турган “Матиз” автомобилининг устига қулаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа пайтида автомобилнинг ичида одам бўлмаган ва ҳеч ким мазкур ҳодиса натижасида жароҳат олмаган, ёки жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ кучли ёмғир туфайли Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган Амир Темур хиёбонига туташ Истиқбол кўчасида, йўл четидаги дарахтлардан бири қулаб тушган ва у бир неча автомобилга зарар келтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Табиий офат

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг