Тошкентда кучли шамол дарахтларни қулатмоқда. ФВВ огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Бугун, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида кучли шамол оқибатида автомашина устига дарахт қулаб тушди. Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, дарахт қулаши оқибатида инсонларга шикаст етмаган. Иккита Cobalt  русумидаги автомашиналар зарар кўрган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари талафотни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

“Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қолаверса, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам кучли шамол бўлиши ҳақида огоҳлантирган ва ушбу шамол пайтида қуйидаги чораларни кўришга чақирган:

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • электр ва газ воситаларини ўчириш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш.

Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ шамол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг