Тошкентда криминоген вазият бўйича рейд бошлангани расман тасдиқланди
Жамият
−
02 Декабрь 2023
19620Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “Бахти Ташкентский” ва яна бир қанча “кўча болалари” қўлга олинганини маълум қилгандик.
LiveБарчаси