“Бахти Ташкентский” ва яна бир қанча “кўча болалари” қўлга олинди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2023
72028Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон махсус хизматлари қўшиқчи Jah Khalib концертидаги тартибсизликлардан сўнг жиноят олами вакилларини йўқ қилишга киришгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аниқланишича, "кўча болалари"нинг қўлга олиниши “Humo арена”даги ҳолат билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'нинг ИИБдаги манбаси маълум қилди.
Манбага кўра, Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни барқарорлаш мақсадида тадбир олиб борилмоқда. Бу ишлар кеча ёки бугун бошланмаган. Бир неча ойдан буён, кузатувлар давом этмоқда.
Шунингдек, тармоқларда қўлга олиш жараёнларида миллий гвардия ходимлари пичоқлангани ҳақида ҳам гаплар тарқалганди. Аммо бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда "Бахти Ташкентский" лақабли Бахтиёр Қудратиллаев, “Саидазиз медгородок”, “Бузрук”, “Завхоз”, “Зики эски шаҳар” каби ўзини "кўча болалари" сифатида намоён қилишга уринган йигитлар ва содир этилган жиноятларда гумон қилинганлар қўлга олинган.
“Ички ишлар органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тез орада уларнинг нега қўлга олингани ҳақида расмий ахборот ҳам берилади”, дейди QALAMPIR.UZ манбаси.
LiveБарчаси