Тошкентда кўпхотинлилик масаласи яна трендда
Жамият
−
04 Март 2019
25994Тошкент икки ва кўпхотинлилик борасида мамлакат рейтингида юқори ўринларни қайд этади. Оилавий ажралишлар борасида ҳам Тошкент “афсонавий учлик”нинг энг бошида турибди. 2018 йилнинг охиридаги статистикаларга эътибор қаратсак, тузилган ҳар 100 та оиладан 20 таси ажралишгача етиб бормоқда.
Куни кеча Тошкент шаҳри имом-хатиблари билан ўтказилган учрашувда ҳам шулар ҳақида сўз борган. Унда Тошкентдаги 119 та масжид имом-хатиблари иштирок этган.
Йиғилишда жамиятда авж олаётган икки ва кўпхотинлилик масаласи кўтарилган. Дин соҳаси вакилларига никоҳланувчи шахслардан шаърий никоҳ ўқишдан аввал фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган маълумотномани талаб қилиш вазифаси қўйилган.
Имомлар билан бўлиб ўтган суҳбатда масжидлардаги муаммолар ва эътибор қаратиш лозим масалаларга тўхталинган. Хусусан, масжидларда белгиланган вақтларда намоз ўқилиши, ибодат қилувчиларга зарур шарт-шароитлар яратилиши, оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларда қилинадиган маърузалар тарбиявий аҳамиятга эга ва тадбирнинг мақсадига мос бўлишлиги, қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган масжидларда архитектура талабларига риоя этилиши, эҳсон тушумлари ва ҳомий маблағлари тўғри кирим қилиниши ҳамда мақсадли сарфланиши ҳақида аниқ тавсия ва вазифалар берилган.
Шунингдек, жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришда дин соҳа вакилларининг роли ва ўрни беқиёслиги эътироф этилган ҳолда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси моҳияти тушунтирилган.
Очиқ мулоқот даврида адашган инсонларни тўғри йўлга бошлаш, маҳаллаларда аҳоли билан кўпроқ учрашувларни ташкил этиш, уларга “Маърифий ислом”, “Жаҳолатга қарши маърифат” каби ғояларни тушунтириш, интернет тармоқларида тарқалаётган носоғлом диний тушунча ва ақидаларга қарши муносабат билдириш юзасидан тавсиялар берилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь