Тошкентда корхона цехи ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги корхона цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Бугун, 5 январь куни Бектемир тумани “Ҳ.Байқаро” кўчасида жойлашган корхоналарнинг биридаги цехда ёнғин содир бўлди.

Чақирувга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:43 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ва соат 14:57 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 35 квадрат метр майдонида пенополистирол маҳсулот чиқиндилари ёнган.

Ҳодиса туфайли тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made