Фарғонадаги бозорда ёнғин содир бўлди
Жамият
−
03 Январь 2023
7192Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Бугун, 3 январь куни Данғара тумани “Тошкент” кўчасида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари сотишга мўлжалланган контейнерларда ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:44 да қуршаб олинган ва соат 12:59 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 4 та контейнернинг тахминан 40 квадрат метр майдонда ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса туфайли тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси