Тошкентда киракаш шериги билан йўловчини бўғиб, тунаб кетди
3-саҳифа
−
15 Январь 2022
8883Жорий йилнинг 8 январь куни Тошкентда киракаш яна бир киши билан андижонлик эркакни тунаб кетди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 34 ёшли Х.Ж. Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи номига мурожаат қилган. Унда шу куни соат 09:30да Тошкент халқаро аэропорти ёнида “Водий питак”га бориш учун Lacetti'га ўтирганини билдирган.
Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Андижон вилоятига ҳаракатланадиган йўловчи машиналар тураргоҳига етиб келишганида, автомашина ҳайдовчиси ва ёнида бўлган йўловчиси уни машинадан тушириб, биргаликда қўлларини ушлаб, бўйнидан бўғиб, жами 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқ-очиқдан талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганликларини маълум қилган.
Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли У.С. ва Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Ю.А.лар содир этганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.С. ва Ю.А.ларга нисбатан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь