Тошкентда кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёпилади
Жамият
−
13 Январь
6484Тошкентда кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
Шу ишларни якунлаш доирасида, пойтахтнинг КҲАЙнинг Истироҳат кўчаси билан кесишмасидан Қўрғонча кўчасигача бўлган қисми эртага, 14 январь куни соат 00:00 дан 04:00 гача қисман ёпилади.
Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 январь Тошкентдаги “Ҳумо Арена” муз саройи ва унга туташ ҳудуддаги кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь