Тошкентда хусусий боғчада ёнғин содир бўлди
Жамият
−
03 Декабрь 2022 6720 1 дақиқа
Бугун, 3 декабрь куни соат 02:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Жарариқ” маҳалла фуқаролар йиғини Жарариқ кўчасида жойлашган хусусий боғчада ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жойига соат 02:03 да 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 02:30 да қуршаб олиниб, 02:46 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг 200 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғиндан бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь