Тошкентда Хитой фуқаросининг уйидан $265 мингни ўмарган гуруҳ қўлга олинди

3-саҳифа

image

Тошкентда Хитой фуқаросининг уйидан 265 минг АҚШ долларини ўғирлаган олти кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 май куни соат тахминан 08:30 лар атрофида номаълум шахслар Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи Хитой Халқ Республикаси фуқароси 36 ёшли Т.В.нинг уйига эшик қулфини бузиб, ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги шкафга ўрнатилган ва ичида 265 000 АҚШ доллари бўлган темир сейфни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Ж.М., Р.Л., 19 ёшли Н.Ж., Б.М., 20 ёшли О.О. ва 23 ёшли Т.А. содир этгани аниқланиб, улардан жами 246 000 АҚШ доллари, 9 771 000 сўм пул, 100 евро ҳамда мазкур пулларга сотиб олинган бир дона iPhone 13 телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда юқоридаги шахсларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ўғирлик

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг