Тошкентда Хитой Экспорт-импорт банкининг минтақавий офиси очилиши мумкин
Жамият
−
24 январ 2024 3752 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги тадбирлар доирасида Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулинни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ХХР Эксимбанкига 1994 йилда асос солинган. Активлари қиймати 800 миллиард доллардан ортиқ бўлган банк ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Хитойнинг етакчи молиявий институтидир.
Учрашувда Ўзбекистондаги қўшма лойиҳалар портфели 3,5 миллиард долларга етгани мамнуният билан қайд этилган. Банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиш ҳамда транспорт ва ижтимоий инфратузилма, саноат ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш борасидаги режалари кўриб чиқилган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август