Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 21 аъзоси қўлга олинди
Жамият
−
19 Февраль 2020
12263Бугун, 19 февраль куни, Тошкент шахри худудида “Тавхид ва жиход катибаси” (ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган бир гурух тарафдорлар ва аъзоларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар хозирда Сурияда халқаро террористик ташкилоти ТЖК сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1996 йилда Тошкент шахрида туғилган А.Шодибековнинг ғоявий таъсирига тушиб, унинг жиноий фаолиятига яқиндан қўмак бериш мақсадида моддий томондан ёрдам кўрсатиб, ТЖК таркибига бориб кўшилишни режалаштириб келганлар.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-моддаси 1-қисмига (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт худудидаги 18 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар қўлга олинди.
Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди. Хозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
"Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огохлантириб, бу каби қонун бузулишларига йўл қўймаслик мақсадида, ижтимоий тармоқларнинг шубхали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига тахдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўраймиз", дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси худудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.