Тошкентда касалнинг олдидан “гашиш” топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти ва пойтахтда 6 килограммдан ортиқ “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ушлаб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали Ўзбекистон ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган — Бекобод шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, унинг ёнида бўлган 5 кг 31 гр “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Бошқа ҳолатда эса ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона идоралари ҳамкорлигида пойтахтда фаолият юритувчи хусусий тиббий клиникалардан бирининг хонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур шифохонада даволанаётган 1970 йилда туғилган шахсга тегишли 1 кг 367 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ДХХ “гашиш”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг