Тошкентда қўшнилар муштлашди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар жанжаллашгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат кеча, 16 июнь куни туманнинг Чашма маҳалласида содир бўлган ҳамда қўшнилар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Оқибатда икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Жанжалнинг гувоҳи бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда мактаб ўқувчилари “америкача муштлашув” уюштиргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қўшнилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made