Тошкентда қоғоз қутилар сақлаш омборхонаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
3594Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент шаҳрида қоғоз қутилар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бектемир тумани “Сомон бозор” кўчасида жойлашган қоғоз қутилар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ФВБга соат 13:42 да хабар келиб тушган.
4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:46 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида омборхонанинг тахминан 150 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ФВБга кўра, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023