Тошкентда қарийб минг дона “таблетка”ни сотишга уринганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
10:55 516 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида Gentra автомобили юкхонасида сотиш мақсадида олиб кетилаётган 978 дона “Regapen” дори воситаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро Б.А. бошқарувидаги Gentra автомобили текширилганда, унинг юкхонасида сотиш мақсадида олиб кетилаётган 978 дона “Regapen” дори воситаси аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида ноқонуний дори воситаларини сақлаш, тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганди.
Live
Барчаси