Тошкентда қарийб 46 минг хонадон газдан узилди

Жамият

image

Бугун, 17 август куни соат 18:00 атрофида QALAMPIR.UZ’га Тошкент вилояти Зангиота туманининг аҳоли яшаш қисмида газ узилиши билан боғлиқ муаммолар ҳақида мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатда айни кечки овқат тайёрлаш жараёнида газ узиб қўйилгани, бу бўйича олдиндан огоҳлантириш берилмагани айтилди. Мурожаат асосида таҳририят ходимлари зудлик билан Энергетика вазирлиги билан боғланиб, вазият ҳақида ахборот берди. 

Орадан 4 соат ўтиб, “Ҳудудгаз Тошкент” вазият ҳақида ахборот берди. 

Унда қайд этилишича, 17 август куни Тошкент ва Зангиота туманларини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли диаметри 720 мм бўлган ер ости газ қувури яқинида “Транс йўл қурилиш” ДУК корхонасига қарашли “Беларусь” русумли ексковатор томонидан ер қазиш ишлари олиб борилиши давомида газ қувурига шикаст етказилган ва газ чиқиш авария холати содир бўлган.  

Натижада Тошкент туманидаги 39943 та ва Зангиота туманидани 6000 та аҳоли хонадонлари хамда 1276 та улгуржи истеъмолчилар вақтинча газ таъминотида узулиш бўлди. 

Хабарда маълум қилишларича, ҳозирги вақтда “Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими авария тиклаш бригадаси томонидан газ қувурида юзага келган авария холати бартараф этилмоқда. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг