Тошкентда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчи қамалди
3-саҳифа
−
30 Август 2022
9172Тошкентнинг Чилонзор туманида йўлнинг қарама-қарши қисмида катта тезликда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси 15 суткага қамалди.
Пойтахт ИИББга кўра, жорий йилнинг 24 август куни тахминан соат 22:20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. Lacetti русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.
Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Суд ҳуқуқбузарга очилган иш материлларини кўриб чиқиб, ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
LiveБарчаси