Тошкентда қамоқ жазосини ҳал қилиб бермоқчи бўлган адвокатнинг ўзи қамалди
Олам
−
09:17 2618 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати ўз танишлари орқали “қамоқ” эҳтиёт чорасини ҳал қилиб бериш эвазига пора талаб қилди. бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ ТБ иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 3 адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилганди.
Live
Барчаси