Тошкентда “Қалқон” тизими орқали бедарак йўқолган қиз топилди
3-саҳифа
−
13 Январь
1483711 январь куни Ягона тезкор бошқарув марказининг “Қалқон” тизими орқали жами 4 нафар қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 169-моддаси (Ўғрилик) ва 277-моддаси (Безорилик) каби жиноятларни содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган.
Шунингдек, ИИББнинг маълум қилишича, мазкур тизим орқали бедарак йўқолган вояга етмаган қиз ҳам топилган.
Бундан ташқари, қидирувда бўлган “Spark” русумли, давлат рақам белгиси 01 А 415 НБ бўлган автомашина Олмазор туманида аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш айблови билан қидирувда бўлган шахс ушланганди.