Тошкентда қалбаки доллар сотаётганлар ушланди
Жамият
−
18 Май 2023
6383Тошкент шаҳрида 6 000 АҚШ доллари миқдорида сохта валюталарни сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Чилонзор туманида муқаддам судланган З.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, 6 000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки валюталарни фуқаро Б.З.га 45,6 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь