Тошкентда қадимий тангалар ва олтин бўлакларини косметика ичига яширган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистондан қадимий тангалар ва қуйма олтин бўлакларини косметика креми ичига яширган ҳолда олиб чиқишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетаётган фуқаронинг қўл сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 187 грамм бўлган 6 дона олтин қуймаси ҳамда 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар уддабуронлик билан косметика креми ичига яширилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнидан оғирлиги 20 грамм бўлган қуйма тилла узук ҳам борлиги аниқланади. Ашёвий далил сифатида олинган ушбу буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, резидент ва норезидент жисмоний шахсларга қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади. Шунингдек, яратилганига эллик йилдан ошган маданий бойликларни республика  ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида қадимий нумизматика буюмларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ўзбекистон тангалар қуйма олтин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг