Тошкентда Isuzu ва Matiz тўқнашди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 7 май куни Тошкентда автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

ЙТҲ соат 11:15 атрофида содир бўлган. “12-Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 287 бўлган, 130-сонли автобус йўналишида ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус Нилуфар 3-тор кўчаси бўйлаб Нилуфар чорраҳаси томон бошқариб келаётган вақтда, мазкур чорраҳасида Matiz русумли енгил автомобиль автобусни чап томонига келиб урилган. Натижада автобус мувозанатни йўқотиб ағдарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл транспорт ҳодисаси Matiz ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши натижасида содир бўлган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобуснинг тўрт нафар йўловчисига тан жарохати етган ва улар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиларига нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тегишли ҳужжатлвр расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг