Тошкентда иссиқлик таъминоти қачондан ёқилиши маълум бўлди
Жамият
−
19 Октябрь 2022 12069 1 дақиқа
Тошкентда кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми жорий йилнинг 24 октябридан бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, бугун, 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкентда иситиш тизими 12 октябрдан ишга туширилганди.
Live
Барчаси