Тошкентда интим хизматлар билан шуғулланган СПА салон аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
18 Февраль 2025 15179 1 дақиқа
Бугун, 18 февраль куни Тошкент шаҳар Миробод туманида интим хизматлар билан шуғулланган СПА салон аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология бошқармасининг Миробод туман бўлими томонидан мурожаатлар асосида тумандаги СПА салонлардан бирида махсус текширув ўтказилган. Текширув давомида СПА салонларда массаж хизмати эмас, балки ноқонуний интим хизматлар кўрсатилаётгани фош бўлган. У ерда ишлаётган 6 нафар аёл мижозларга жинсий хизматлар таклиф қилгани, фаолият махфий равишда йўлга қўйилгани аниқланган.
Хоналарни текшириш жараёнида турли жинсий ҳимоя воситалари, фойдаланилган тиббий салфеткалар топилган, гигиеник талабларни менсимаслик ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, хонада массаж хизматини кўрсатиш учун воситаларнинг йўқлиги, вентиляция тизими ишламаслиги маълум бўлган.
Билдирилишича, мазкур ҳуқуқбузарлик ва санитария қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабабли ушбу объект фаолияти зудлик билан тўхтатилган. Ҳозирда тегишли ташкилотлар билан чуқурлаштирилган текширув ишлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари ўтказилган “Ориат” кенг кўламли тадбирларида ОИТСга қарши курашиш марказида рўйхатда туриб, бошқа шахслар билан тартибсиз жинсий алоқа қилган 20 ёшли қиз ушланган эди.
Live
Барчаси