Тошкентда иккита Cobalt тўқнашди. Жароҳатланганлар бор

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 7 март куни Тошкент шаҳарнинг Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида иккита Cobalt русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Соат 23:55ларда “102” тизимига келиб тушган хабарга кўра, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган О.Б. Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб симёғочга урилган ва ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1955 йилда туғилган А.Ш. бошқарувида бўлган яна бир Cobalt русумли автомобилга тўқнашган.

Натижада, ҳайдовчи О.Б. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль йўловчилари, 29 ёшли Ш.Э., 30 ёшли С.Ю. ҳамда ҳайдовчи А.Ш. ва унинг бошқарувида бўлган автомобиль йўловчиси 27 ёшли В.Ш.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг