Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланганлар ушланди

3-саҳифа

image

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланувчи бир қатор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 8 февраль куни Чилонзор туманида ўзини шубҳали тутган 2002 йилда туғилган Эргашев Лазизбек Азиз ўғли тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганида ёнидан 10 дона ўрамда бўлган “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган ва тегишли ҳужжатлар билан терговга тақдим этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Лазизбек Эргашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 14 февраль куни Миробод туманида ўзини шубҳали тутган 1996 йилда туғилган Холмонов Жавоҳир Ихтиёр ўғли тўхтатилиб, текширилганида, ёнидан 6 дона ўрамдаги “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жавоҳир Холмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made