Тошкентда “Газель” пиёдани уриб кетди

Crime

image

Жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида “Газель” машинаси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни соат 21:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи И.Қ. (1978 йилда туғилган) “Газель” автомашинасида ҳаракатланаётиб тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда Ф.Х. (1989 йилда туғилган) тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Тошкентда MAN русумли автобус ва Nexia-3 русумли енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган.


Tags

YTH

Rate Count

132

Rating

3

Rate this article

Share with your friends