Тошкентда “Газель” машинаси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
29 Январь 3002 1 дақиқа
Бугун, 29 январь куни Тошкент шаҳрида “Газель” машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:54 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:03 да етиб бориб, ёнғин соат 13:05 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида Epica русумли транспорт воситаси ёниб кетганди.