Тошкентда Epica ёниб кетди
3-саҳифа
−
28 Январь
2617Тошкент шаҳар Яккасарой туманида Epica русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 январь куни соат 18:52 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Афросиёб кўчасида Epica русумли автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:58 да етиб бориб, ёнғин соат 19:01 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни Тошкент Халқаро аэропорти автотураргоҳида турган Gentra’да ёнғин чиққан эди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар бўлмаган.