Тошкентда газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилади
Жамият
−
05 декабр 2022 16361 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида газ босимининг камайиб кетиши оқибатида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишга қарамай, ресурслар етишмаяпти.
Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.
Шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида ишламоқда. Коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда.
Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совуши сабабли айрим ҳудудлардаги метан газ қуйиш шохобчаларига чекловлар киритилишини маълум қилганди. Бироқ бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг оширилишига сабаб бўла олмайди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август