Тошкентда “гармошка” автобуси ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
12 Ноябрь
5252Кеча, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “King Long” автобуси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, соат 06:00 ларда “18-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги “King Long” русумли 121-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Ғ.М бошқарувидаги автобус Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси Белтепа мавзеси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетган. Оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Автобус ҳам техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Тўқнашувдан сўнг, автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан. ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган