Тошкентда фуқарони 26 минг АҚШ долларига алдаб кетган шахс ушланди
Жамият
−
23 Апрель 2019
4715Тошкентда фуқарони 26 минг АҚШ долларига алдаб кетган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туман прокуратурасидан келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил май-июнь ойларида Сергели туманида яшовчи Р.М. фуқаро Б.И.га компьютерларга хизмат кўрсатиш савдо хизматини очишни таклиф этиб, ундан Қора-қамиш даҳасида 26 минг АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.М. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси