Тошкентда фуқаро итлар галаси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлдими?
3-саҳифа
−
03 Март
15410Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кекса ёшли фуқарога итлар галаси ҳужум қилиб, уни ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт ҳокимлиги муносабат билдирди.
Ҳокимликка кўра, интернетда тарқалган ушбу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас. Тармоқларда видеоси сиздирилган фуқаро бугун, 3 март куни вафот этган. У Олмазор туманининг Қорақамиш мавзеси 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган Л.У. исмли эркак бўлиб, ўлимининг сабаби – ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги.
“Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг июль ойида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 5 яшар болага итлар галаси ҳужум қилганди. Холасининг уйига меҳмонга борган бола аҳоли яшаш ҳудудидан узоқда жойлашган чиқиндихона ҳудудда қаровсиз ҳолатда ўйнаётган вақтида итлар галаси ҳужумига учраганди.
LiveБарчаси