Тошкентда эртадан мактаб бозорлари иш бошлайди
Жамият
−
14 Август 2177 1 дақиқа
Эртага, 15 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида мактаб бозорлари иш бошлайди. Шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг шуни назарда тутувчи “Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиларини 2025/2026-ўқув йилида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугун, 14 август куни қабул қилинди.
Қарорга кўра, пойтахтдаги мактаблар ва бозорларда махсус савдо расталари ташкил этилади. Савдолар 2025 йил 15 августдан 1 октябрга қадар давом этади. Таълим бошқармаси жойларда ташкил этилган мактаб бозорлари ҳақида оммавий ахборот воситалари (газета, телевидение, радио ва интернет) орқали эълонлар беради. Мактабларда жами 12 нуқта, бозорларда эса 287 жой мактаб бозори учун ажратилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан вақтинча 2025 йил август – октябрь ойларида ташкил қилинадиган мактаб бозорларида фаолият кўрсатиш учун жалб этилган тадбиркорлардан асосий фаолияти учун солиқ ва бошқа йиғимларни белгиланган тартибда ундириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
Давлат матбуот ва нашриёт-матбаа компанияларига ўқув дарсликлари савдоси учун китоб савдо дўконларининг мурожаатномасига биноан ташкил этилаётган мактаб бозори расталаридан белгиланган тартибда жойлар ажратилади.
Live
Барчаси