Тошкентда электромобиль буткул ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
08 Апрель 7299 1 дақиқа
Бугун, 8 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида Leapmotor русумли электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:14 да Олмазор тумани Беруний кўчаси 2-уй олдида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 21:18 да етиб бориб, ёнғин соат 21:28 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар тўғрисида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида иккита йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси