Тошкентда электр таъминотида йирик авария юз берди
Жамият
−
24 Декабрь 2019
8103Кеча, 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида электр таъминоти тизимида йирик авария юз берди. Натижада туманнинг қатор даҳалари электр таъминотисиз қолди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, тахминан соат 22:00да электр таъминоти тизимида рўй берган йирик авария сабабли Юнусобод 3, 11, 14, 17, 18 ва 19-даҳалари электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилмоқда.
Айни пайтда авария оқибатларини бартараф қилиш ва электр таъминотини тиклаш ишлари ташкил қилинган.
“Ҳурматли фуқаролар, электр таъминоти тизимида вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, дейди ҳокимлик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь