Тошкентда давлатга ярим миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган криптоферма аниқланди
3-саҳифа
−
26 Март
2604Тошкентнинг Чилонзор туманида давлатга катта миқдордаги зарар етказган криптоферма аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёнилғи, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш мақсадида олиб борилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланиш ҳолати аниқланган.
Хусусан, фуқаро Ф.Х. туманининг 19-мавзедаги кўп қаватли уйлардаги яшаш хонадонининг ертўласида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини ноқонуний улаб, 680 млн сўм қийматидаги 461,4 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 2 млрд 284 млн сўмлик электр энергиясини ўмарганлар ушланганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси