Тошкентда даҳшатли ЙТҲ! Икки киши қурбон бўлди
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2022 14252 1 дақиқа
Бугун, 9 октябрь куни пойтахт Тошкентда навбатдаги даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда икки киши воқеа жойида қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 20:30 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида юз берган.
1981 йилда туғилган В.Ш. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 L 785 LB бўлган Nexia 3, 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 M 666 PA BMW, 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 Z 292 GB бўлган Nexia 3, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 30 E 701 UA бўлган Lacetti русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида давлат рақам белгиси 01 Z 292 GB бўлган Nexia 3 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, катта тезликда келаётган BMW автомобили бетон тўсиқни ошиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида келаётган автомобиллар устига тушган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025