Тошкентда Cobalt ёниб кетди
3-саҳифа
−
15 Май 2024 5836 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Cobalt транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа кеча, 14 май куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида содир бўлган. 1993 йилда туғилган фуқаро Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган кўк “Жигули” ёниб кетганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь