Андижонда кўк “Жигули” ёниб кетди (видео)

Crime

image

Бугун, 16 апрель куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган кўк “Жигули” ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, воқеа соат 12:46 да Шаҳрихон тумани “Ортиш” МФЙ Ортиш кўчасида содир бўлган. Асака тумани “Қадим” МФЙда яшовчи И.И.га тегишли бўлган ўзининг бошқарувидаги 1979 йилда ишлаб чиқарилган кўк рангли, Ваз 21-01 (“Жигули”) автомобилининг салон қисмида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғинга 21-ЁҚҚдан 1 та Ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғинга 13:00 да етиб бориб, 13:01 да ўраб олиниб, 13:04 да ўчирилган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни соат 14:35 лар атрофида Андижон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган супермаркет автотураргоҳида тўхтаб турган Gentra автомашинаси ёниб кетганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends