Тошкентда CHERY билан тўқнашган BYD ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
30 Январь
7294Тошкент шаҳри Чилонзор туманида CHERY ва BYD иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Кеча, 29 январь куни соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Байналминал-Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасида 1986 йилда туғилган Ф.Ж. бошқарувида бўлган BYD ҳамда 1999 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган CHERY автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида BYD ҳамда CHERY автомашиналари ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган.
“Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчасида Malibu ва KIA автомашиналари ўртасида ЙТҲ юз берганди.
LiveБарчаси