Тошкентда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
28 Январь
21367Жорий йилнинг 27 январь куни Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчасида Malibu ва KIA автомашиналари ўртасида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 27 январь куни 1995 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган KIA русумли автомашинаси ҳамда Malibu 2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Malibu 2 ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 январь куни Тошкентда Spark ва Malibu тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь